Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари вакиллари иштирокида қўмондонлик-штаб музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилдилар ва уни ривожлантириш йўналишларини белгилаб олдилар, дейилади хабарда.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, жумладан, Афғонистон бўйича ҳам фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар якунида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.