Сиёсат

ОТМларга кириш имтиҳонлари марказий стадионларда ўтказилади
6 август 2020, 21:12

ОТМларга кириш имтиҳонлари марказий стадионларда ўтказилади

2020/2021 ўқув йилида ОТМларга кириш имтиҳонлари Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги стадионларда кунига икки марта — ҳаво салқин вақтларда ўтказилиши белгиланди.

ЖБ агросекторни ривожлантиришга ажратган $500 млн қандай тақсимланади?
6 август 2020, 20:56

ЖБ агросекторни ривожлантиришга ажратган $500 млн қандай тақсимланади?

Ўзбекистон Жаҳон банки қишлоқ хўжалигини модернизация қилишга ажратган 500 млн доллардан 87 млн долларини агросекторда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш, 70 млн долларини эса фитосанитария ва сертификатлаш хизматларини кўрсатувчи агромарказларга йўналтиради. Яна 200 млн доллар ҳудудлар ўртасида тақсимланиб, кооперативлар ва кластерларни ривожлантиришга сарфланади.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
6 август 2020, 18:11

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади

12−13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми видеоконференция шаклида ўтказилади. Унда президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги таклифига мувофиқ тайёрланган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институтига янги ректор тайинланди
6 август 2020, 15:55

Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институтига янги ректор тайинланди

Аюбхон Раджиев Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори этиб тайинланди.

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди
6 август 2020, 14:18

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди

Тожикистон парламентининг қарори билан 11 октябрь мамлакатда президент сайловлар куни деб эълон қилинди.

Тошкент соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди
6 август 2020, 13:52

Тошкент соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабеков эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бошқармага 2019 йилнинг июнь ойидан раҳбарлик қилиб келаётганди.

Шавкат Мирзиёев Ливан президентига ҳамдардлик билдирди
5 август 2020, 15:57

Шавкат Мирзиёев Ливан президентига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси президенти Мишель Аунга Байрутда юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Пойтахт ҳудуди кенгайтирилади
5 август 2020, 15:31

Пойтахт ҳудуди кенгайтирилади

Шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 га, вилоятдан пойтахтга 10196 га ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президент пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди.

«Қанчалик кўп карантинда ушласак, биз одамларни шунчалик кўп қийнаймиз» — Президент
5 август 2020, 14:16

«Қанчалик кўп карантинда ушласак, биз одамларни шунчалик кўп қийнаймиз» — Президент

«Биз карантинни қанча узоқ вақт давом эттирсак, одамларни шунчалик қийнаб қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. У зудлик билан коронавирус билан касалланган барча беморларни қамраб оладиган даволаш тизимини йўлга қўйишни буюрди.

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
4 август 2020, 19:20

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарига тез орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилаётган Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компанияларидан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Бухоро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди
4 август 2020, 13:48

Бухоро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди

Бухоро халқаро аэропорти директори, собиқ сенатор Тоҳир Баҳронов вафот этди. Унга коронавирус ташҳиси қўйилган эди.

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратилади
3 август 2020, 17:25 1

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратилади

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратилади.

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди
3 август 2020, 15:46

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди

Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 45 тонна хлор, 200 дона пирометр ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берди. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 560 минг долларга тенг.

Президент Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия маросимида қатнашди
1 август 2020, 17:57

Президент Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия маросимида қатнашди

Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди
1 август 2020, 17:05

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади
1 август 2020, 16:49

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади

Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.

Ҳокимлар нега Тошкентда даволанмоқда
1 август 2020, 12:40

Ҳокимлар нега Тошкентда даволанмоқда

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов нега COVID-19дан Тошкентда даволанаётганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унга кўра, бу ҳокимлар рўйхатда турадиган президент Администрацияси қошидаги Тиббиёт бош бошқармасининг талаби.

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов вафот этди
31 июл 2020, 20:07

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов вафот этди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Беҳзод Мусаевга юклатилди
30 июл 2020, 21:19

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Беҳзод Мусаевга юклатилди

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажаради. Аввалроқ ССВ раҳбари Алишер Шодмоновнинг даволанишда экани хабар қилинган эди.

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб
30 июл 2020, 20:26

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб

Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг