Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари судларида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Фарходжон Боқижонович Ғаниев тайинланди, шу муносабат билан у Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Лукмон Мухтарович Кадиров Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Учқун Холбоевич Рўзиев тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Ўткиржон Буранович Джумаев Жиззах вилоят судининг раиси лавозимиданозод этилди. Унинг ўрнига Акрам Гайратович Шукуров тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Хусаинович Полванов — Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Шуҳрат Маратович Камолов тайинланди. Бунгача у Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Акром Жўрақулович Утаев судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Фаррух Сойибжонович Абдураимов судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. Бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган.