Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг Ўзбекистонда мактаб қуриб бериш таклифи интернетда нотўғри талқин қилинмоқда. Ўзбекистон бош вазири матбоут котиби Бекзод Ҳидоятов шундай деди.

18 сентябрь куни Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида Россия ўзбек томони манфаатдор бўлса, Ўзбекистонда Россия дастурлари бўйича рус тилида таълим бериладиган бир нечта мактаблар қуришга тайёрлигини маълум қилган эди.

Бунга жавобан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов: «Рус тилидаги мактаблар қуриш бўйича таклифларни катта миннатдорчилик билан қабул қиламиз, — деди.

Ўзбекистон жамоатчилиги бу таклифга илиқ қарши олгани йўқ. Хусусан, таълим эксперти Комил Жалилов Ўзбекистоннинг «Таълим тўғрисида»ги қонунига кўра, Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида Ўзбекистон давлат таълим стандартларини ва (ёки) давлат таълим талабларини бажариш мажбурий эканини қайд этди. Россия ўқув дастурларига Украинага қарши тажовузкорлигини оқловчи дарслар ва мавзулар киритилган, умуман, мактаб таълими пропаганданинг бир қисмига айланган.

«Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обьектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади», — деятаъкидлади Бекзод Ҳидоятов.

«Хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади», — дея қайд этди матбуот котиби.

У ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўради.