Президент қарорига кўра, Курбанов Зуфар Камилевич Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тайинловга қадар Зуфар Курбанов «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

Июль ойи охирида Нажмиддин Тўрахўжаев ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди.