Сиёсат

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда
2 ноябр 2023, 13:10

Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади
2 ноябр 2023, 12:19

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади

Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.

Шеробод туманида ҳоким алмашди
2 ноябр 2023, 11:48

Шеробод туманида ҳоким алмашди

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Алимов Шеробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. Туманнинг собиқ ҳокими соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
2 ноябр 2023, 11:41

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди
2 ноябр 2023, 09:30

Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
2 ноябр 2023, 09:11

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди
1 ноябр 2023, 17:39

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди
1 ноябр 2023, 16:20

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди
1 ноябр 2023, 14:09

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Шу кунгача ДХХ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур маслаҳатчининг қолган ўринбосарлари Президент администрациясининг янги тузилмаси бўйича ўз лавозимларига қайта тайинланди.

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
1 ноябр 2023, 11:10

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким бўлганди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди
1 ноябр 2023, 09:07

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди

Август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сирдарёнинг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди
1 ноябр 2023, 08:49

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди

Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким бўлди. У аввал раҳбарлик қилган Нишон туманига эса қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳоким этиб тайинланди.

Карманада ҳоким, прокурор, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари майнинг фермадаги ўғирлик туфайли ишдан олинди
31 октябр 2023, 20:54

Карманада ҳоким, прокурор, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари майнинг фермадаги ўғирлик туфайли ишдан олинди

Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
31 октябр 2023, 19:57

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди
31 октябр 2023, 17:49

Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз — Шавкат Мирзиёев
31 октябр 2023, 17:46

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдамлиги ва унинг қабул қилинган резолюцияларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У, шунингдек, ёшларни ёлғон ташвиқотларга берилмасликка чақирди.

Макрон Ўзбекистондан уран етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш учун келади — Bloomberg
31 октябр 2023, 16:57

Макрон Ўзбекистондан уран етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш учун келади — Bloomberg

Франция президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи чоғида уран етказиб беришни кўпайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg француз етакчиси атрофидаги икки аноним манбага таяниб хабар берди.

Депутатликка номзод аёллар улушини 40 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда
31 октябр 2023, 15:27

Депутатликка номзод аёллар улушини 40 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда

Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади
31 октябр 2023, 11:54

Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади

«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, энди Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
31 октябр 2023, 09:59

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Акмал Қосимов ва Бунёд Охунов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг