Сиёсат

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради
22 ноябр 2023, 17:38

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказиладиган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этиш учун 23−24 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлади.

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади
22 ноябр 2023, 17:37

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади

Ўзбекистон бош вазири Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқини олди. Ўзбекистон президенти кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифати «замондан орқада» эканини таъкидлади.

Шароф Уралов ИИВ Пробация хизматига раҳбар бўлди
21 ноябр 2023, 12:07 1

Шароф Уралов ИИВ Пробация хизматига раҳбар бўлди

Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вазирликнинг Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент
20 ноябр 2023, 14:22

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди», — деди у.

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди
20 ноябр 2023, 14:04

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади
20 ноябр 2023, 10:18

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда
19 ноябр 2023, 14:41

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи
18 ноябр 2023, 16:27

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи

Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари стратегик мулоқотда иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюради
17 ноябр 2023, 20:37

Ўзбекистон ТИВ раҳбари стратегик мулоқотда иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.

Танзила Нарбаева Қирғизистон парламенти ташкил этилганининг 85 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди
17 ноябр 2023, 12:47

Танзила Нарбаева Қирғизистон парламенти ташкил этилганининг 85 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди

Сенат раиси Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеянинг навбатдаги ялпи мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига борди. У қирғизистонлик депутатларни Жогорку Кенеш ташкил этилганининг 85 йиллиги билан қутлади. Шунингдек, Нарбаева Қозоғистон ва Беларус парламенти раислари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёевга Bayraktar TB2 зарба берувчи дрони таништирилди — фото
17 ноябр 2023, 10:07

Шавкат Мирзиёевга Bayraktar TB2 зарба берувчи дрони таништирилди — фото

Президент Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда Туркиянинг Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппарати билан танишиб, унинг парвозини кузатди. Уларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди.

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда
16 ноябр 2023, 16:59

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда

Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди. Шунингдек, давлат раҳбари Тўпаланг дарёсида «Зарчоб-3» кичик гидроэлектр станцияси қурилишига старт берди.

Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Муносабат
16 ноябр 2023, 13:35

Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Муносабат

Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.

Фаластиндаги даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз — Зироат Мирзиёева
16 ноябр 2023, 10:00

Фаластиндаги даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз — Зироат Мирзиёева

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
16 ноябр 2023, 09:41

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади
15 ноябр 2023, 15:48

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади

Истанбулда Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдоған раислигида «Фаластин учун ягона юрак» саммити ўтказилади. Унда қатор давлатлар етакчиларининг рафиқалари, шу жумладан Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади
15 ноябр 2023, 12:54

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади

Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин. Улар касалхонадан ерости бошқарув пости учун қалқон сифатида фойдаланилаётганини айтмоқда. ҲАМАС буни рад этди.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усманов Лондонга етиб келди
15 ноябр 2023, 09:53

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усманов Лондонга етиб келди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган Равшан Усманов Лондонга етиб келди. У 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади
14 ноябр 2023, 16:47

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади

Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.

Чехия ва Ўмоннинг янги тайинланган элчилари Ўзбекистонда иш бошлади
13 ноябр 2023, 16:26

Чехия ва Ўмоннинг янги тайинланган элчилари Ўзбекистонда иш бошлади

Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг