Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Шу вақтгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азим Соатмурод ўғли Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда Қамаши туманининг собиқ ҳокими Ботир Нормаҳмадович Тоғаев ишлаб келаётганди.

вазир ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги вазири

Азим Назаров 1976 йил 26 майда Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Гидромелиорация факультетини тамомлаган. 1997−2000 йилларда АҚШнинг Техас А&М университетида агротехника мутахассислиги магистрлик даражасини олган.

Фаолиятини 2000−2001 йилларда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот марказининг ҳудудий сув хўжалиги бўлимида мутахассисликдан бошлаган.

2018−2021 йилларда Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2021 йил март ойидан буён сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Президент администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида ишлаб келган Акмал Қосимов вазир ўринбосари бўлди.

вазир ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги вазири

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Бунёд Охунов ҳам вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

вазир ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги вазири

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири бўлганди. 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётган Азиз Воитов лавозимидан озод этилган.