Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бугун Франция президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан келиши кутилмоқда. Самарқандда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Томонлар Ўзбекистон-Франция кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Аввал хабар қилинганидек, давлат раҳбарлари савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Икки мамлакатнинг етакчи компаниялар ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этади.