Сиёсат

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди
24 октябр 2023, 12:10

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди

USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ делегациялари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. «Биз АҚШнинг минтақанинг янада ривожланишига қизиқишини олқишлаймиз», — деди Ўзбекистон инвестициялар вазири.

«Марказий Осиё давлатларининг барқарорлиги ва хавфсизлиги — умумий манфаатимиздир» — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель
24 октябр 2023, 11:06

«Марказий Осиё давлатларининг барқарорлиги ва хавфсизлиги — умумий манфаатимиздир» — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Марказий Осиё давлатларининг ТИВ раҳбарлари билан учрашув арафасида «Газета.uz» мухбири саволларига жавоб берар экан, Евроиттифоқ минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга унинг давлатлари билан ҳамкорлик орқали ҳисса қўшишни исташини билдирди.

Саманта Пауэр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади
24 октябр 2023, 10:51

Саманта Пауэр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади

USAID раҳбари Саманта Пауэрни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. У сўнгги йилларда мамлакатда ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб, иқтисодий ислоҳотлар сиёсий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётгани муҳимлигини таъкидлади.

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди
24 октябр 2023, 10:12 1

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

Сешанба куни Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
24 октябр 2023, 10:08

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Ўзбекистон Қирғизистонга битта ҳарбий вертолёт совға қилди, яна бирини таъмирлаб берди
23 октябр 2023, 17:32

Ўзбекистон Қирғизистонга битта ҳарбий вертолёт совға қилди, яна бирини таъмирлаб берди

2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини совға қилган. Қирғизистон яна бир шундай самолётни таъмирлаш учун Ўзбекистонга юборган. Мудофаа вазирлиги таъмирлаш ишларини тўлиқ ўз зиммасига олган ва ҳозирда таъмирдан чиққан вертолётни Қирғизистонга қайтарди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
23 октябр 2023, 11:34

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Италиядиги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Мамлакат ташқи ишлар вазири унинг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳоким тайинланди
23 октябр 2023, 09:55

Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳоким тайинланди

Навойи вилояти ҳокими ўринбосари Бекзод Бобомуродов Қизилтепа туманига, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Умиджон Адизов Хатирчи туманига ҳокими этиб тайинланди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқлим ўзгаришига мослашишда ҳамкорлик қилади
23 октябр 2023, 09:51

Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқлим ўзгаришига мослашишда ҳамкорлик қилади

Президент Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.

«Ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш керак» — Ўзбекистон президенти
22 октябр 2023, 19:12

«Ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш керак» — Ўзбекистон президенти

Президент Шавкат Мирзиёев «ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш» ҳамда бюджет тақчиллиги ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади, деди иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов. 2024 йилдан бошлаб кредитлар тўлиқ инфратузилмага эга тадбиркорларга берилади.

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради
22 октябр 2023, 09:46

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради

23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади. Учрашув ҳақида Нью-Йоркда бўлиб ўтган С5+1 саммити чоғида эълон қилинди.

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент
21 октябр 2023, 20:42

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади. Шунингдек, у лотинчадаги алифбони такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш зарурлигини қайд этди.

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади
21 октябр 2023, 17:30

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади

«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак? Нимага депутатлар „ёнмайди“?» — сўради у. Қарийб бир ярим йил аввал ҳам у амалдорларни бундай «фавқулодда ҳолат»га бефарқликда айблаганди.

Ўзбек депутатлари россиялик депутатнинг Россияда мигрантларнинг болалари учун мактаблар қурилиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди
21 октябр 2023, 14:32

Ўзбек депутатлари россиялик депутатнинг Россияда мигрантларнинг болалари учун мактаблар қурилиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Россиялик депутат Михаил Делягинга кўра, ўзбекистонлик мигрантларнинг болалари учун хусусий мактаблар қуриш таклифи Россия фуқароларига нисбатан «камситиш» ва бу Россиянинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик депутатлар бу айбловлар «муносабатларда ҳушёрликка даъват этишини» таъкидлади.

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
19 октябр 2023, 21:20

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
19 октябр 2023, 16:57

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда
19 октябр 2023, 15:38

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.

Дилшод Рахимов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди
19 октябр 2023, 14:16

Дилшод Рахимов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев миссиясини якунлади
19 октябр 2023, 11:44

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди
18 октябр 2023, 22:18

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг