Президент администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳраман Раматуллаевич Сариев президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлган.

президент администрацияси, тайинловлар
Қаҳраман Сариев. Фото: karakalpakstan.uz.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Президенти халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

президент администрацияси, тайинловлар
Улуғбек Муҳаммадиев. Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»

Умар Сапаевич Исмаилов Президент халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу пайтгача Исмаилов президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

президент администрацияси, тайинловлар
Умар Исмаилов. Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги.

Аввалроқ Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига Асилбек Худаяров биринчи ўринбосар бўлганди. Шунингдек, Гаянэ Умерова департамент раҳбари ўринбосари лавозимига киришди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи бўлган Жобир Азимов эса президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган.