Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан ҳам танишиши кутилмоқда.

Ботир Зокиров ҳайкали авваллари Олмазор деб аталган, кейин эса қўшиқчининг номини олган кўчага ўрнатилди. Худди шу кўчада Ботир Зокиров номидаги Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳам жойлашган.

Ушбу чора-тадбирлар 2021 йилда Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилди. Шу билан бирга, артист вафотидан кейин «Эл-юрт хурмати» ордени билан тақдирланган.