20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Зафарбек Аҳмедов 1969 йилда туғилган. Хоразм педагогика институтини (1992 йилдан бошлаб Урганч давлат университети) тамомлаган. Дипломат шу пайтга қадар консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўтган йиллар давомида мактабда ўқитувчи, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, ТИВ тизимида, жумладан, Покистондаги элчихонада турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги 2022 йилда очилган. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.