17 ноябрь куни Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

У ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди, учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

bayraktar tb2

bayraktar tb2

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Lochin моделига ўхшаш дрон.

Давлат раҳбарига марказда Қуролли кучлар салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, президентга Bayraktar TB2 разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди. Тақдим этилганлар орасида дронларнинг бошқа моделлари ҳам бор эди.

bayraktar tb2

Президент Хитойнинг Wing Loong дронига ўхшаш моделни кўздан кечирмоқда.

bayraktar tb2

Хитойнинг Wing Loong дронига ўхшаш модель.

bayraktar tb2

Маълумот учун, Bayraktar TB2 аппарати 2014 йилда Туркиянинг Baykar Makina компанияси томонидан ишлаб чиқарила бошланган. У бир учишда 8 минг метр баландликда 24 соат 34 минут давомида тўхтовсиз парвоз қила олади.

Узунлиги 6,5 метр ва қанотларининг узунлиги 12 метр бўлган разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг двигатель қуввати 100 от кучига тенг. У 150 килограммгача юкни кўтарган ҳолда 8200 метргача кўтарилади ва 27 соат тўхтовсиз уча олади.

Bayraktar TB2 кузатув, разведка ва қуролли ҳужум миссияларини бажаришда фойдаланувчи тактик учувчисиз ҳаво воситаси ҳисобланади. Ҳозирда унинг 257 таси Туркия, Қатар, Украина ва Озарбайжон ҳарбий хизматларида мавжуд.