Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон султонлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўмон элчиси билан мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Чехия эчлиси билан ўтган учрашувда эса ҳамкорлик янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалар сони ўсаётганини қайд этилди.