Полковник Шароф Уразалиевич Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари — Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Ундан аввал эса Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов бир неча кун аввал Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.