Сиёсат

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади
8 апрель 2021, 19:12

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади. Унда фазовий маълумотлар, ноширлик фаолияти, психиатрия ёрдамига оид қонунларни кўриб чиқиш режа қилинган. Қолаверса, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳамда Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берди
8 апрель 2021, 18:29

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берди

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан берди. Бундан ташқари, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида камчиликларга йўл қўйган бир қатор сектор раҳбарлари ишдан олди.

«3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан» — президент
8 апрель 2021, 18:02

«3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан» — президент

Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган видеоселекторда давлат раҳбари сектор раҳбарлари ишдан олиниши ҳақида гапирди. «3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан», — деди президент.

Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди
8 апрель 2021, 15:20

Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Ғайрат Фазилов ташқи ишлар вазирининг Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди
8 апрель 2021, 14:33

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

Содиқ Тошбоев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди.

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари вазифазидан озод этилди
8 апрель 2021, 13:47

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари вазифазидан озод этилди

Абдугофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди.

«Айрим танқидлар очиқ қолаяпти» — президент матбуот котиби
8 апрель 2021, 08:15

«Айрим танқидлар очиқ қолаяпти» — президент матбуот котиби

Чоршанба куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан учрашди. «Айрим танқидлар, саволлар очиқ қолаяпти», — деди у. Таъкидланишича, учрашув давомида «президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинган».

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди
6 апрель 2021, 20:10

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди/

Ўзбекистон Эроннинг денгиз портларига қизиқиш билдирмоқда
5 апрель 2021, 23:58

Ўзбекистон Эроннинг денгиз портларига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди
5 апрель 2021, 23:46

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди

Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади
5 апрель 2021, 15:08

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.

Давлат хизматчиларининг меҳнатини ягона тизим асосида баҳолаш режалаштирилмоқда
5 апрель 2021, 12:41

Давлат хизматчиларининг меҳнатини ягона тизим асосида баҳолаш режалаштирилмоқда

Молия вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягони тизимини жорий этиш бўйича президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқади. Давлат органлари сонини административ ислоҳотлар доирасида қисқартириш, қолаверса, ҳокимликлар таркиби ва бошқарув кадрлари сонини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади
5 апрель 2021, 11:08

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига тан жароҳати етказганлик, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлик учун жазони кучайтириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш учун жавобгарликни жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар тайинланди
5 апрель 2021, 10:40

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар тайинланди

Жамшид Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори вазифасига тайинланди.

Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади
3 апрель 2021, 21:14

Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади

Президент қарори билан давлат органларида 5288 та штат қисқартирилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади
3 апрель 2021, 20:23

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади

Президент қарори билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилди. Агентликнинг барча ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
3 апрель 2021, 16:21

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ташриф буюради.

«Соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган» — Шавкат Мирзиёев
2 апрель 2021, 18:32

«Соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган» — Шавкат Мирзиёев

2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган. Президент онкология марказининг Тошкент филиалида 828 млн сўм , Тошкент педиатрия институти клиникасида эса — 423 млн сўм талон-торож қилинганини таъкидлади. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосарига соҳасида «қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги»ни таъминлаш жавобгарлиги юклатилди.

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент
1 апрель 2021, 19:13

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент

Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.

Андижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
1 апрель 2021, 15:43

Андижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Равшанжон Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиралиев Анваржон Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг