Адлия маслаҳатчиси Норсулув Раҳимовна Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон бош прокурори бу ҳақдаги тегишли буйруқни имзолади, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Норсулув Сойипова Самарқандда ягона, республикада эса туман прокурори сифатида фаолият кўрсатаётган икки нафар аёлнинг бирига айланди.

Айни вақтда Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори лавозимида хизмат кўрсатиб келмоқда.