Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон имзоланди. Унга кўра, Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Фармонга кўра, тегишли вазирлик ва идоралар бу тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишади.

Шунингдек, хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини камситиш, соғлиғига шикаст етказиш, қонуний талабларига бўйсунмаслик ва фаол қаршилик кўрсатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ягона ҳуқуқий асоси ва аниқ механизмлари яратилади.