Президентнинг тегишли Фармонига асосан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди, дея хабар берди ЎзА.

Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

  • Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;
  • Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири лавозими киритилди.

Эслатиб ўтамиз, февралда президент раислигидаги йиғилишда Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилиши, бош вазир ўринбосари, туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов унга раҳбар бўлиши маълум қилинган эди.