Абдуғофур Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди, деб хабар берди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси.

У ушбу лавозимда 2019 йил сентябр ойидан буён ишлаб келган.

Бунгача Абдуғофур Аҳмедов Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Унинг янги иш жойи ҳақида маълум қилинмади.