Ҳукумат қарори билан Жамшид Абдусаламов Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан аввал, Жамшид Абдусаломов Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг 30 мартдаги қарори билан ташкил қилинган эди.