Президентининг тегишли Қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Содиқ Тошбоев тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Содиқ Тошбоев Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлган.

Аввалрок, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган эди.