Президент фармойишига асосан, Равшанжон Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

У 1993 йилда Тошкент молия институтини «иқтисодчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Равшанжон Насимов бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, президент фармойишига асосан, Ботиралиев Анваржон Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 2001 йилда Фарғона давлат университетини «иқтисодиёт» мутахассислиги, 2004 йилда Банк-молия академиясини «Солиқлар ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Анваржон Ботиралиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Равшанжон Насимов ҳам, Анваржон Ботиралиев ҳам солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.