Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Шоуду» халқаро аэропортида уларни ХХР маданият ва туризм вазири Сунь Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 24 январь куни Ўзбекистон раҳбари ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ҳамда Хитойнинг расмий шахслари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.