Ўзбекистоннинг янги элчиси Фариддин Насриев Эрон президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Суҳбат чоғида Эрон президенти сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар соҳаларида ҳар томонлама изчил ривожланиб, янги даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этди, дейилади хабарда.

Иброҳим Раисий Ўзбекистон элчисига фаолиятида муваффақият тилади.

Фариддин Насриев 1981 йилда туғилган. Тошкент молия институти ва Тошкент давлат юридик институтини (ҳозир университет) тамомлаган.

Фото: «Дунё» ААФото: «Дунё» АА

Меҳнат фаолияти давомида 1999 йилда банк тизимида, 2003 йилдан Ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида, жумладан Бельгия ва НАТОдаги дипломатик ваколатхоналарда ишлаган. Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида 3-котибликдан директор ўринбосаригача бўлган поғонани босиб ўтган.

Фариддин Насриев 2018−2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консуллигини бошқарган. У 2015−2023 йилларда Теҳрондаги элчи лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнини эгаллаган.

21 декабрь куни Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев Эрон пойтахти Теҳронга борганди.