Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги қарори билан Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, туман ва шаҳарлар бўлимларига эга, 9300 дан ортиқ маҳаллани бирлаштирган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилиб, январь ойида унга Қаҳрамон Қуронбоев раис этиб сайланди.

Уюшманинг таъсис конференциясида маҳалла фаолларига мурожаат қилинар экан, «маҳалланинг қурби етмайдиган ишнинг ўзи йўқ»лиги таъкидлаб ўтилди. Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев «Маҳаллалар — давлатимизнинг энг катта замини», дея фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, «Маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантиришимиз зарур».

Қуйида «Газета.uz» уюшманинг ҳудудий бошқармаларига тайинланган раҳбарлар бўйича маълумот беради.

 Фото: Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фото: Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Тошкент шаҳри

Фурқат Сидиқхўжаевич Маҳмудхўжаев Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.

Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳри Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари, шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Тошкент вилояти

Шухрат Хошимов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи бўлди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Хошимов 1976 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Мутахассислиги — иқтисодчи. У фаолияти давомида вилоят, туман ҳокимликларининг бир қатор масъул лавозимларида ишлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Қашқадарё вилояти

Долли Ҳакимович Аллаев уюшманинг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Бунга қадар у вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Жиззах вилояти

Бахтиёр Соатов Маҳаллалар уюшмаси Жиззах вилояти бошқармасига бошлиқ бўлди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Сағиндиқ Турманов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Сағиндиқ Турманов 2023 йил февраль ойида Қорақалпоғистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлганди. Унгача эса Қорақалпоғистон маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасида фаолият олиб борган.

Хоразм вилояти

Одилбек Садуллаевич Артиқов уюшманинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи бўлди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Артиқов 1978 йилда Қўшкўпир туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Қўшкўпир тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи, Шовот тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Хоразм вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Фарғона вилояти

Адхам Тўхтасинович Зиявитдинов уюшманинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Зиявитдинов 1961 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини ҳуқуқшунос мутахассислиги билан тамомлаган. Узоқ йиллар давомида Ҳарбий прокуратура тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Қувасой, Марғилон шаҳарлари ҳокими бўлган.

«Газета.uz» 2023 йил июль ойида президент Зиявитдиновнинг Марғилон шаҳри ҳокимлигидан олинишини айтганидан бир кун ўтиб ҳокимнинг ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарганига эътибор қаратганди. E-qaror.gov.uz порталига жойлаштирилиб, сўнгра яшириб қўйилган фармойишни вилоят прокуратураси назоратга олганди.

Андижон вилояти

Уюшманинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Махамаджон Садикжанович Нишанов тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Подполковник Нишанов 1969 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1992 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2004 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ички ишлар тизимда бир қанча лавозимларда, жумладан, Андижондаги 4 та шаҳар ва туманда ИИБ бошлиғи, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари каби лавозимларида фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Наманган вилояти

Илҳомжон Бурхонович Икромов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Илҳомжон Икромов 1966 йилда Норин туманида туғилган. 1989 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 2002 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Наманган вилояти уй-жой жамғарма банки иқтисодчиси вазифасидан бошлаган.

1992−2020 йилларда молия соҳаси бўйича Наманган вилоят бошқармаларида ҳамда Норин туманида турли лавозимларда фаолият юритган. 2020−2022 йилларда Норин тумани ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

Тайинловга қадар Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Сирдарё вилояти

Ойбек Абдунабиевич Каримов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Каримов 1972 йилда Ховос туманида туғилган. Гулистон давлат университети, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Фаолияти мобайнида давлат бошқаруви органларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Сурхондарё вилояти

Шерпўлат Мамараимович Бойқулов Маҳаллалар уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Тайинловга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Навоий вилояти

Ғофир Қуватович Алиев уюшманинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи бўлди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Ғофир Алиев 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2001 йил Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У 2015 йилда Хатирчи тумани ҳокими сифатида ишлаб юрганида «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Бухоро вилояти

Муроджон Анварович Умаров Маҳаллалар уюшмаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Умаров 1957 йил 21 февралда Ғиждувон туманида туғилган. 1979 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ғиждувон ип-йигирув фабрикаси директори, «Ўзпахтасаноатсотиш» уюшмаси раисининг ўринбосари, Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ғиждувон тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар у Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди. Умаров 2012 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Самарқанд вилояти

Шерали Йўлдошев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси