Сиёсат

Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
26 январ 2024, 20:59

Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент йиғилишида мактаб таълимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш, мактабларни аккредитациядан ўтказиш, хусусий мактабларга имтиёзлар бериш, маҳаллаларнинг мактаблар ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш режалари эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги консули вазифасини бажаришга киришди
26 январ 2024, 18:50

Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги консули вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрига янги тайинланган бош консули Камол Икромов БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директоридан консуллик патентини қабул қилиб олди.

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди (рўйхат)
26 январ 2024, 12:51

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди (рўйхат)

Янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига бошлиқлар тайинланди. Улар орасида вазир, собиқ ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва бошқалар бор. Рўйхат.

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси бўлди
26 январ 2024, 10:02

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси бўлди

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди. У 2018 йилдан буён мамлакатнинг Франциядаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.

Хитойнинг SANY компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
25 январ 2024, 19:05

Хитойнинг SANY компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Президент SANY компаниясининг Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуриш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у CSG раҳбарияти билан энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш стандартларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуандун музофотига борди
25 январ 2024, 10:50

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуандун музофотига борди

Президент Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ва Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий зона ҳисобланган Шэньчжэнга борди. Музофот партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан ўтган учрашувда ҳамкорликни, биринчи навбатда, юқори технологик тармоқларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди
24 январ 2024, 20:13

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, Хитойдан Европага темир йўл экспресслари йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва «Ҳаво ипак йўли»ни биргаликда қуриш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказмоқчи
24 январ 2024, 19:50

Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари музокараларида Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни Ўзбекистон давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирди. Томонлар ҳудудлар кенгашини тузишга келишиб олди ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини тезроқ бошлаш муҳимлигини таъкидлади.

Хитойда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фото
24 январ 2024, 17:19

Хитойда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўша ерда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари бошланди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Хитой ҳукумати раҳбари билан учрашди
24 январ 2024, 09:24

Шавкат Мирзиёев Хитой ҳукумати раҳбари билан учрашди

Хитойга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашди. Улар инфратузилмани модернизация қилиш, «яшил» энергетика, авиақатновлар ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш кабиларни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди
23 январ 2024, 20:52

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
23 январ 2024, 09:50

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Қўшилмаслик ҳаракатининг барча аъзолари 2027−2029 йилларда ҳаракат раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлади.

«Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги халқаро майдондаги дўстликнинг ёрқин намунасидир» — Шавкат Мирзиёев
22 январ 2024, 17:25

«Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги халқаро майдондаги дўстликнинг ёрқин намунасидир» — Шавкат Мирзиёев

Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. У янги йилда илк ташрифини Хитойга амалга ошираётгани чуқур рамзий маънога эгалиги ва муносабатлар «ўз тарихидаги энг яхши даврни» бошдан кечираётганини қайд этди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
22 январ 2024, 16:34

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси этиб тайинланган Фариддин Насриев мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилди. Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
20 январ 2024, 21:25

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилди. Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Ўзбекистон президенти Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ажралишини ва Ёшлар ишлари агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказишни тасдиқлади.

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
20 январ 2024, 13:05

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда
19 январ 2024, 18:10

Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.

Олий Мажлис фаолиятини Конституциянинг янги таҳририга мослаштириш бўйича қонун маъқулланди
19 январ 2024, 15:46

Олий Мажлис фаолиятини Конституциянинг янги таҳририга мослаштириш бўйича қонун маъқулланди

Сенаторлар Олий Мажлис палаталари фаолиятига оид қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади. Унга кўра, Сенат аъзолари сони 100 тадан 65 тага қисқаради, уларнинг 9 нафарини президент тайинлайди, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбора олади.

Ўзбекистон ва ЕИ шериклик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолашдан манфаатдор эканини билдирди
19 январ 2024, 14:43

Ўзбекистон ва ЕИ шериклик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолашдан манфаатдор эканини билдирди

Брюсселда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Еврокомиссия вакили Живка Петкова билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзоланишидан манфаатдор эканини билдирди.

Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова Олий суддаги лавозимидан озод этилди
19 январ 2024, 14:33

Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова Олий суддаги лавозимидан озод этилди

Сенаторлар Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этишни маъқуллади. Манбага кўра, у 2023 йилда президентликка ўзининг номзоди кўрсатилган «Адолат» партиясини бошқариши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг