Сиёсат

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
20 феврал 2024, 10:51

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига Шерали Жўраев, Навоий вилояти ҳокимига эса Элбек Ғаффоров ўринбосар этиб тайинланди.

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)
19 феврал 2024, 21:47

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ота-оналар билан йиғилишда кўпчилик «ҳамма яхши нарсалар меҳмонга» тамойили бўйича яшаб, «ерда ухлаб ётган» фарзандларини унутиб қўйишини айтди. Ота-оналарнинг дунёқарашини ўзгартириб, бола тарбиясига эътибор қаратиш лозим, деди у.

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди
19 феврал 2024, 20:06

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёржон Салимжонов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Бекзод Ҳамдамов йўл қўйган «хато ва камчиликлари» учун ишдан олинди.

Янги ЭИЗ, мебелсозлик комплекси, ўқув марказларини субсидиялаш. Президентнинг Хонободдаги йиғилиши якунлари
18 феврал 2024, 14:05

Янги ЭИЗ, мебелсозлик комплекси, ўқув марказларини субсидиялаш. Президентнинг Хонободдаги йиғилиши якунлари

Шавкат Мирзиеёв Андижонда ўтказган йиғилишда вилоятни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирларни маълум қилди. Хусусан, заргарлик махсус зонаси, мебелсозлик комплекси, янги иқтисодий зона ташкил этиш ҳамда тил ўргатувчи хусусий ўқув марказларини субсидиялашни бошлаш ва бошқалар режа қилинмоқда.

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида
16 феврал 2024, 16:15

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушгани, вазиятни ўзи кузатиб боргани, прокурор жами 200 минг доллар сўраганини айтди. Бош прокурорга эса уни ишдан олиш топширилди. «Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — деди президент.

Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди
16 феврал 2024, 12:26

Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди

Ўзбекистонда ихтиролар, товар белгилари, реклама, дори воситалари ва давлат божи тўғрисидаги қонунларни ЖСТ битимларига уйғунлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади
15 феврал 2024, 20:58

Ўзбекистон демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади

Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади (Хитой билан бир хил). Мамлакатда бир неча йилдан бери демократия билан боғлиқ вазият 10 дан 2,12 балл сифатида баҳоланмоқда. МОдаги бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам авторитар тузумлар гуруҳида қолмоқда.

Президент давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади
15 феврал 2024, 17:23

Президент давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, давлат мулкини аукцион, танлов савдолари, музокарага оммавий таклиф қилиш, биржа ва бошқа йўл билан хусусийлаштириш мумкин. Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган мулклар: кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари, ДУК ва давлат муассасаларидир.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзларидан сўнг Россия ТИВга чақирилди
14 феврал 2024, 21:10

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзларидан сўнг Россия ТИВга чақирилди

Россия ТИВ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзлари муносабати билан норозилик билдирди. Россия ТИВ журналистнинг Ўзбекистонда ўзбек тилини билмайдиганлар ҳақидаги сўзларини ҳақоратомуз деб атади.

Когон тумани прокурори 90 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда
14 феврал 2024, 15:50

Когон тумани прокурори 90 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда

Бухоро вилояти Когон тумани прокурори қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик бериш эвазига 90 минг доллар олгани ва ДХХ ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.

Жамшид Бозорбоев Хўжаобод тумани ҳокими бўлди
14 феврал 2024, 14:32

Жамшид Бозорбоев Хўжаобод тумани ҳокими бўлди

Андижоннинг Хўжаобод туманига Жамшид Бозорбоев ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Учқўрғон ва Олтинкўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди
14 феврал 2024, 11:47

Учқўрғон ва Олтинкўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Отавуллахон Расулов Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига, Муҳаммад Ҳайдаров Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.

Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди
14 феврал 2024, 10:08

Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди

Салкам 2 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Гулнора Аҳмедова эгаллади.

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш маркази раҳбари лавозимидан кетди
14 феврал 2024, 09:40

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш маркази раҳбари лавозимидан кетди

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. У бу лавозимга ўтган йилнинг июнь ойида тайинланганди. Марказ апрель ойида ташкил этилган.

«Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда» — президент
13 феврал 2024, 22:15

«Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда» — президент

Бош режалар йўқлиги сабабли Ўзбекистонда айрим шаҳар ва қишлоқлар фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига, қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда, деди президент. У урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин
13 феврал 2024, 18:04

Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тузилган баённомага киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар мамлакатга кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди. Мазкур қоида январь ойидан кучга кирган.

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим вазири бўлди
13 феврал 2024, 09:26

Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим вазири бўлди

ТАТУнинг Нукус филиали директори сифатида ишлаб келган Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. У машҳур ёзувчи Тулепберген Каипбергеновнинг ўғли ҳисобланади.

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарига нисбатан очилган жиноят иши доирасида яна бир неча киши ушланди
12 феврал 2024, 17:28

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарига нисбатан очилган жиноят иши доирасида яна бир неча киши ушланди

Пойтахт транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг собиқ раҳбари Анвар Жўраевга нисбатан жиноят иши ДХХ томонидан олиб борилмоқда. У компания бош муҳандиси ва 2 автобус саройи раҳбари билан тил бириктириб, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси бўлди
11 феврал 2024, 15:53

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси бўлди

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ТИВ департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.

Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколати тугатилди, 2 нафар янги аъзо сайланди
10 феврал 2024, 18:28

Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколати тугатилди, 2 нафар янги аъзо сайланди

Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг