Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ҳокимликларнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Жўраев Шерали Холмахамадович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерали Жўраев. Фото: Сурҳондарё вилояти ҳокимлигиШерали Жўраев. Фото: Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги

У 1984 йил Олтинсой туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — амалий математика, молия, давлат бошқаруви.

Шерали Жўраев меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, Ғаффоров Элбек Истамович 2024 йил 19 февралдан Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Элбек Ғаффоров. Фото: Навоий вилояти ҳокимлигиЭлбек Ғаффоров. Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Тайинловга қадар Навоий вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Маълумот учун, Элбек Ғаффоров 1989 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Халқаро муносабатлар» йўналишини тамомлаган.