Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнора Маъруфжановна Абдуллаева лавозимидан озод этилди.

андижон вилояти, гулнора абдуллаева

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бунга унинг бошқа лавозимга ўтаётгани сабаб бўлган.

Абдуллаева Избоскан туманида туғилган, 1989 йилда Тошкент давлат университетини, 2008 йилда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

2022 йил мартида ҳоким ўринбосари этиб тайинланган, унгача эса вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шу билан бир пайтда, бўшаган лавозимга Гулнора Маҳмудовна Аҳмедова тайинланди.

андижон вилояти, гулнора абдуллаева

Аҳмедова 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1996 йилда Андижон дaвлaт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитувчи, директор ўринбосари ва директори лавозимларида, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.