Президент ўтказган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини ижарага бериш масаласи муҳокама қилинди. Унда 2000 та ертўла фойдаланилмай бўш ётгани, уларни ижарага бериш маҳаллаларда иш ўринларини яратиб, даромад келтириши таъкидланди.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар ажратади. Унинг 40 млн доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида берилади.
Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.
Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.
Чилонзор туманида BYD ва Chery автомобиллари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб борилди.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили 2021 йилдан бери эгаллаб келган лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. У ҳукмрон партияни 2024 йил кузида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёрлаш учун бошқаради.
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европарламентнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларида қатнашишдан бош тортди, у ўз лавозимида қолишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Мишель лавозимидан эртароқ кетиш ҳақидаги қарорига бўлган «кескин муносабат» сабабли режаларини қайта кўриб чиққан.
Европа инвестиция банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги транспорт лойиҳаларини 1,5 млрд еврога молиялаштиради.
Европа ва халқаро молия институтлари Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги барқарор транспорт алоқалари учун 10 млрд евро ажратади. Инвестициялар Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантиришга йўналтирилади, шунда юклар у орқали 15 кун ичида ўтишига эришилади.
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Tata Steel супертурнири якунида тай-брейкдаги мағлубият туфайли пешқадамликни бой берди ва 3−4-ўринларни бўлишди. Бироқ 17 рейтинг балли қўшиб олди ва дунёнинг энг кучли 15 нафар шахматчиси қаторига кирди. «Газета.uz» унинг турнирдаги иштироки ҳақида ҳикоя қилади.
Президент автобус харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига эътиборни кучайтириш, шунингдек, Тошкент метрополитенининг вагонларини кўпайтириш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди. Аҳолининг электромобилларга ўтиши рағбатлантирилади.
АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Япония каби давлатлар БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни вақтинча тўхтатди. Бунга ташкилот ходимлари ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига алоқадорликда айблагани сабаб бўлди. БМТ раҳбари тергов бошланганини эълон қилди.
2021 йилнинг январидан Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.
Президент экологик муаммоларга тўхталиб, Тошкент шаҳрида чиқинди газлар миқдори юқорилигини таъкидлади. Ҳудудларнинг экологик рейтингини жорий этиш, корхона, цемент заводларида чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, пойтахт атрофида «яшил белбоғ» яратиш ва бошқа кўрсатмалар берилди.
Уй-жой бошқарув компанияларининг иши қониқарли эмас. 20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси уларнинг ишидан норози, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент бош вазирга Ўзбекистонда 2025 йилдан Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди. Бундан ташқари, оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда Евро-4 стандартидан паст ёнилғини ишлатишнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш механизмлари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон президенти бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов ва бошқа масъул раҳбарларга Тошкент шаҳридаги тирбандликлар муаммосини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди. «Барча раҳбарлар „Шаҳар — пиёдалар учун“ шиорини ўзининг асосий тамойилига айлантириши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Ўзбекистонда жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатадиган тизимга айлангани йўқ. Қамров бор-йўғи 25 фоиз экани — тизимга берилган баҳо», — деб таъкидлади президент. 2024 йилда ҳудудлар учун 1200 та автобус ва электробус харид қилинади.
Экология вазирлиги аэрокосмик тасвирлар орқали 5 ва ундан катта ёшли 254 млн дан ортиқ дарахтнинг рақамли харитасини тузди. 200 мингдан ортиқ дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди. Тошкент шаҳрида эса дарахтлар синов тариқасида паспортлаштирилади.
Ўзбекистон президенти қурилишни «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чораларини маълум қилди. Шу мақсадда 1 июлдан бошлаб барча қурилиш шартномалари рақамлаштирилади, пудратчиларнинг ишлари фақат электрон ҳисоб-фактура асосида молиялаштирилади ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг