Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади
11 март 2021, 12:22

Эҳтиёжманд оилаларнинг ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади

1 апрелдан бошлаб «темир», «ёшлар» ва «аёллар» дафтарларига киритилган эҳтиёжманд оилалар ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
11 март 2021, 11:38

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълими учун тест фанлари блокларини аниқлади. Мумкин бўлган максимал балл — 280,5 этиб белгиланди.

Томас Бах Халқаро олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди
11 март 2021, 10:22

Томас Бах Халқаро олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди

Халқаро олимпия қўмитасининг амалдаги президенти Томас Бах янги муддатга қайта сайланди. У ушбу лавозимга ягона номзод бўлган.

«Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида
11 март 2021, 00:12

«Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида

Иномжон Тоғаев Amerika Ovozi`га берган интервьюсида газ ва электр таъминотидаги нореал қарздорлик, уни аҳолига тўлатиш ҳолатлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, «билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган». Шунингдек, Тоғаев АСКУЭ тизими ҳақида гапира туриб, «бу онлайн сўзи номига бор», деди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
10 март 2021, 20:24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франциянинг илк бор космосда ҳарбий машғулотларни ўтказиши, Таиландда сайёҳларга яхталарда карантиндан ўтишга рухсат берилгани, Молдова президенти қароргоҳининг харажатлари икки баравар камайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель видеоанжуманда учрашади
10 март 2021, 18:59

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель видеоанжуманда учрашади

Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди
10 март 2021, 18:46

1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ошган автомобиллар 1 йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади. Шу билан бирга, сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти ҳам бекор қилинади.

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди
10 март 2021, 18:39

Ички ишлар вазирлиги деярли 48,5 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди

Йил бошидан буён ИИВ давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга 50 та автозак, 16 та тентли юк машинаси, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди.

«Бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев
10 март 2021, 18:19

«Бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори ННТлар аслида ҳокимиятларнинг ўнг қўли эканини айтди. «Муаммони кўтариб чиқаётган одамлар унинг ечимини ҳам ўзи билади», — деди у. Бироқ, Тоғаевнинг фикрича, «бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган». У Америка овозига берган интевьюсида лоббизм масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина олган фуқароларга сертификат берилади
10 март 2021, 17:32 21

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина олган фуқароларга сертификат берилади

Коронавирусга қарши эмланган фуқароларга вакцина олганлиги тўғрисида сертификатларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Эмланадиган фуқароларни электрон рўйхатга олиш учун emlash.uz сайти яратилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
10 март 2021, 17:13

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 6 сўмга қимматлади ва жами 10 503 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини қаерга экспорт қилмоқда?
10 март 2021, 16:25

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини қаерга экспорт қилмоқда?

2020 йил якунига кўра, Ўзбекистондан экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари хажми 1,86 млрд долларни ташкил этди, бу олтиндан ташқари барча экспорт ҳажмининг 20 фоизини ташкил этади. Текстиль масулотлари экспорти ҳажмининг 70% дан ортиғи (қиймат жиҳатидан) Россия, Хитой ва Қирғизистонга тўғри келади.

ОТМ тарбия маскани эмас. Талаба фақат билим олиш учун келиши лозим — Алишер Қодиров
10 март 2021, 15:56 1

ОТМ тарбия маскани эмас. Талаба фақат билим олиш учун келиши лозим — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ОТМларда тарбия масаласи жарёндан узилиши кераклигини таъкидламоқда. «Олий таълим тарбия маскани эмас. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим», — деди у.

«Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ» — Иномжон Тоғаев
10 март 2021, 15:26

«Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ» — Иномжон Тоғаев

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори Иномжон Тоғаев амалдорлар ва унинг яқин қариндошлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳақида ўз муносабатини билдирди. «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ», — деди Иномжон Тоғаев. У «танганинг иккинчи томони бор"лигига эътибор қаратди.

Россия Ўзбекистонга кўчма диагностика клиникасини топширди
10 март 2021, 15:10

Россия Ўзбекистонга кўчма диагностика клиникасини топширди

Кўчма диагностика ва даволаш клиникаси Россия ҳукумати томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. У бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, шунингдек хавфли инфекциялар, шу жумладан ОИВ ва COVID-19ни аниқлаш учун мўлжалланган.

Ҳафта охирида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин
10 март 2021, 13:33

Ҳафта охирида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 13−14 мартда республикада ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10−15° совуқгача тушади.

«Nest One» турар жой комплексида ёнғин cодир бўлди
10 март 2021, 13:33

«Nest One» турар жой комплексида ёнғин cодир бўлди

10 март куни эрталаб Tashkent City ҳудудида қурилаётган «Nest One» комплексида ёнғин содир бўлди. 2 кв.м майдонда пенопласт ёнди.

20 ёшли қизга мажбуран уйланмоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10 март 2021, 12:31

20 ёшли қизга мажбуран уйланмоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятида эркак 20 ёшли қизни унга турмушга чиқишга мажбурламоқчи бўлди. Мазкур шахс танишлари билан биргаликда қизни мажбуран машинага ўтқазган ва қиз розилигини берганидагина қўйиб юборган.

Жиззахда дарахтларнинг кесилганини яшириш учун пора талаб қилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди
10 март 2021, 12:21

Жиззахда дарахтларнинг кесилганини яшириш учун пора талаб қилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди

Жиззах вилоятида дарахтларнинг кесилганини яшириш учун фуқародан 2 млн сўм миқдорда пора талаб қилишда айбланаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди.

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
10 март 2021, 11:42

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Назаров Азимжон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг