Ўзбекистонда 2021 йили бошланган ўлим даражасининг камайиш тенденцияси 2023 йилга келиб тўхтади. Аммо болалар ва ўсмирлар ўлимининг улуши 2,3 баробар камайди. Ўлим ҳолатларининг асосий сабаби — ҳали ҳам қон айланиш касалликлари. Респиратор касалликлар улуши қисқарган, онкология улуши эса ортган.
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компанияси, жумладан, Magic City парки ва Mediapark техника дўконлари тармоғини сотганини айтди. «Газета.uz» очиқ маълумотларга асосланиб, айни пайтда ушбу компаниялар кимга тегишли эканини ўрганиб чиқди.
Бухоро шаҳри марказида ўнлаб давлат объектлари, жумладан, ҳокимлик бинолари ва стадион жойлашган 32,6 гектар майдонда этнографик туризм маркази барпо этилади. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ўтган йили фуқароларнинг норозилигидан сўнг тўхтатилган лойиҳа тафсилотлари ҳақида гапирди.
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжатда педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлиши қатъий белгилаб қўйилди. Асосий маълумотлар.
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади, касаначиликда янги иш бошлаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, айрим маҳсулотларга ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилери бўлиши талаби этилади, айрим нафақа миқдорлари ошади — 1 февралдан нималар ўзгаради?
«Газета.uz» таҳририяти биноси томига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчиги ўрнатилди. Ундан олинган маълумотлар кўпчилик ҳаво сифатини текшириш учун фойдаланадиган iqair.com порталидаги умумий тармоққа юкланмоқда. Бу маълумотлар келгусида сайтимизда тўғридан-тўғри кўрсатиб борилади.
АҚШ прокуратураси Ўзбекистон фуқароси ва Америка фуқаролигига эга ўзбекистонликни иммиграцион фирибгарлик ва АҚШ ҳукуматини алдашда айбламоқда. Улар кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Европа Иттифоқининг барча 27 давлати Украинага 50 млрд евро миқдоридаги ёрдам пакетини беришга рози бўлди. «Биз нима хавф остида турганини биламиз», — деди Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель. Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан пакетга қарши чиққан эди, бироқ ЕИ у билан муросага эриша олди.
Флагманлар даражасидаги техник жиҳозлар билан қулай нархдаги смартфон илғор уч камерали тизимга эга бўлиб, ҳаётдаги муҳим лаҳзаларни суратга аниқ ва сифатли муҳрлашга қодир.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида эълон берди. Фуқаролар ҳамширалик, ҳайдовчилик касблари, шунингдек, меҳмонхона, ресторан, туризм ва бошқа соҳаларда ишлаши мумкин.
Ўзбекистонда январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди. Озиқ-овқат маҳсулотлари инфляциясида мева-сабзавотларининг нархи ошиши асосий омилга айланди. Шунингдек, чиқинди хизмати, бензин ва пропан нархлари ошди.
Термизда 4 ёшли боласини дўкондан ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўрагани учун ҳақоратлаб, калтаклаган эркак 10 суткага қамалди.
Тармоқларда маст ҳолда хизмат кийимида юрган ИИО ходимининг видеоси тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ видеодаги ходим Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори бўлгани ва у ишдан олинганини билдирди.
Ўзбекистонда 2025 йилдан янги қурилган хусусий мактаб биноларида 5 йил давомида коммунал харажатларининг 50 фоизи қопланади. Мактаб биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
Тошкент шаҳрининг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди. Улар чегара ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат 2017 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомини берганди. Uzbekistan Airports маҳаллий аэропортларда мазкур гувоҳномалар қачондан тан олина бошланиши ҳақида изоҳ бераркан, ҳозирда идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланаётганини билдирди.
«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг «Брентфорд» клубига ижара асосида ўтди. У Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин.
Энди «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилади. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади. Молия вазирлигига кўра, «SIM картани ким ишлатаётгани аҳамиятсиз, у кимнинг номидалиги муҳим». Батафсил.
Асака туманида кўп йиллик 6 туп чинор дарахти кесилиши оқибатида табиатга 317 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг