Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида йирик туризм марказлари қурилади
18 январ 2024, 20:07

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида йирик туризм марказлари қурилади

Ўзбекистоннинг туристик манзилларида меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат туризм марказлари қурилади. У ерда бренд дўконлар ва «duty free», тўй маросимлари учун ҳудуд, «олтин йўлак» бўлади. Қурилиш майдонлари бош вазир бошчилигида аниқланади.

Қирғизистонда 11 нафар журналист тартибсизликларга даъват қилиш моддаси билан ҳибсга олинди
18 январ 2024, 18:54

Қирғизистонда 11 нафар журналист тартибсизликларга даъват қилиш моддаси билан ҳибсга олинди

Бишкек суди Қирғизистондаги бир қатор мустақил нашрларнинг 11 нафар журналистини икки ойга ҳибсга олди. Улар оммавий тартибсизликларга даъват қилишда айбланмоқда, аввалроқ уларни тинтув қилишганди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари расмийларни ОАВга босим ўтказишни тўхтатишга чақирмоқда.

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди
18 январ 2024, 17:41

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди

Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди.

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади
18 январ 2024, 17:20

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади

Покистон Теҳроннинг ҳужумидан бир кун ўтиб Эрондаги «террорчилар бошпаналари»га қатор зарбалар берди. Покистон ТИВ Эрон суверенитетини ҳурмат қилишини ва зарбалардан мақсад мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлганини таъкидлади.

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди
18 январ 2024, 16:30

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди

Косон туманида 4 нафар маст эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олди ва уни Telegram`да тарқатди. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди
18 январ 2024, 16:12

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди

Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.

Ўзбекистонда 25 турдаги озиқ-овқатни ишлаб чиқаришни бошлашга топшириқ берилди
18 январ 2024, 15:59

Ўзбекистонда 25 турдаги озиқ-овқатни ишлаб чиқаришни бошлашга топшириқ берилди

Президент мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлаш топшириғини берди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади
18 январ 2024, 15:26

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади

Маданий мерос объектлари, вокзаллар, жамоат транспорти ва поездларда ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун лифт, пандус ва тутқичлар ўрнатилади. 2027 йилгача минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг саёҳат харажатларининг 50 фоизини давлат қоплайди. Меҳмонхоналар учун ҳам субсидиялар берилади.

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди
18 январ 2024, 15:16

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

Мурат Мирзаев Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорлигидан озод этилади
18 январ 2024, 14:59

Мурат Мирзаев Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорлигидан озод этилади

Президент Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаевни лавозимидан озод этишга кўрсатма берди. Давлат раҳбари ташкилот фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолганини танқид қилди.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент
18 январ 2024, 14:50

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент

Президент Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга экспортни кредитлашга ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётганини таъкидлади. Имтиёзли шартларда ажратилган ҳар 1 долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келмоқда.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади
18 январ 2024, 14:39

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади

2024 йил якунигача Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади. Шунингдек, хорижий давлатларда «Ўзбек академияси» («Uzacademy») интернет платформаси ишга туширилади.

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф қилаётган мутасаддилар ҳақида гапирди
18 январ 2024, 13:04

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф қилаётган мутасаддилар ҳақида гапирди

Президент экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига мутасаддилар яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари бор.

Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади
18 январ 2024, 12:29

Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади

Ўзбекистонда чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилмоқда. Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора — божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинади.

Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади
18 январ 2024, 12:22

Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади

Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади.

Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди
18 январ 2024, 12:15

Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди

Учтепа туманида эр-хотин ва уларнинг 3 нафар қизи уйидан ҳушсиз ҳолда топилди. Оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бош прокуратура ҳолатга нима сабаб бўлганини ўрганмоқда.

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди
18 январ 2024, 12:05

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди

Халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасини тартибга солмаса, адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиб, Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди. Агентлик тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

2023 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдоси 18 фоизга, хусусан, электромобилники 4,3 бараварга ошди
18 январ 2024, 11:58

2023 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдоси 18 фоизга, хусусан, электромобилники 4,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда 2023 йилда 1,69 млн дона автотранспорт воситаси сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп. Электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди. Электромобилларнинг 71 фоизи пойтахтда сотилди.

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади
18 январ 2024, 11:49

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.

Тўртта вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ва 10 та туман, шаҳар ҳокимларига интизомий чора кўрилади
18 январ 2024, 11:28

Тўртта вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ва 10 та туман, шаҳар ҳокимларига интизомий чора кўрилади

Абдулла Ариповга экспорт ҳажмлари камайгани учун Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг