29 январь куни соат 23:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида BYD ва Chery автомобиллари тўқнашди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Туманнинг Байналминал-Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасида 37 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги BYD автомашинаси ҳамда 24 ёшли С.М. бошқарувида бўлган Chery автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тармоқларда тарқалган видеоларда BYD машинаси ағдарилиб кетганини куриш мумкин.

ЙТҲ оқибатида иккала автомашина ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.