Тошкент аэропортида яна бир такси хизмати ишга тушди
2 апрель 2024, 17:54

Тошкент аэропортида яна бир такси хизмати ишга тушди

Тошкент аэропортининг учиб келиш залида 1 апрелдан бошлаб Sixt Uzbekistan бренди остидаги такси хизмати фаолият бошлади. Бу ушбу аэропортдаги Taxi Airport Tashkent`дан кейинги иккинчи расмий такси ҳисобланади.

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди
2 апрель 2024, 17:12

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди

3−8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 9 та вилоятда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.

Тошкентда саккизинчи Халқаро жаз фестивали ўтказилади
2 апрель 2024, 17:01

Тошкентда саккизинчи Халқаро жаз фестивали ўтказилади

26 апрелдан 12 майга қадар Тошкентда VIII Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади. Унда Германия, Исроил, Индонезия, Польша, Руминия, Украина, Франция ва Швейцариядан келган санъаткорлар чиқиш қилади.

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
2 апрель 2024, 16:44

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Депутатлар Солиқ кодексининг «қотил» номини олган 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 700 млрд сўм жарима солинган.

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
2 апрель 2024, 16:02

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг деярли барча туманларида 15 апрель-20 май кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.

Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди, етти офицер ҳалок бўлди
2 апрель 2024, 15:53

Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди, етти офицер ҳалок бўлди

Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Теҳрон «кескин жавоб» бўлишини ваъда қилди.

Қирғизистон президенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни имзолади
2 апрель 2024, 15:37

Қирғизистон президенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунга уларни «хорижий вакиллар» деб эълон қилишга рухсат берувчи ўзгартиришларни имзолади. У қонун «мамлакатга фойда келтириши»ни айтди ва бундай ташкилотлар «таъқиб қилинмаслигига» ваъда берди.

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг очиқ ва энг ёпиқ давлат органлари номи маълум қилинди
2 апрель 2024, 15:04

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг очиқ ва энг ёпиқ давлат органлари номи маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2023 йилдаги очиқлик индекси натижаларини эълон қилди. Статистика агентлиги, ОКМК, Марказий банк, Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги энг яхши натижаларни қайд этди.

Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen ташкилотининг 7 ходими ҳалок бўлди
2 апрель 2024, 14:43

Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen ташкилотининг 7 ходими ҳалок бўлди

Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen озиқ-овқат ташкилотининг етти ходими ҳалок бўлди. Ташкилот бунда Исроилни айблади, аммо Исроил армияси зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. WCK сектордаги ишини тўхтатмоқда. Ғазонинг 300 мингга яқин аҳолиси яқин орада очликдан ўлим топиши мумкин.

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга тўланиши керак бўлган қарздорлик бўйича келишувга эришди
2 апрель 2024, 14:00

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга тўланиши керак бўлган қарздорлик бўйича келишувга эришди

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон билан янги келишувга эришди. Унга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қарз Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.

Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
2 апрель 2024, 13:57

Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Хитой жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун Тошкентда президент ва ички ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш, замонавий технологиялар жорий этиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди
2 апрель 2024, 12:45

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди

Пойтахтдаги Ўзбекистон давлат драма театрида таъмирлаш ишлари сабабли бир муддат томошалар ўтказилмайди. Ижодий жамоа кўчма спектакль ва гастроль сафарларини давом эттиради. Аввалроқ «Газета.uz» шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган мазкур томошагоҳ ҳақида мақола эълон қилганди.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди
2 апрель 2024, 12:24

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 5000 сўмга қимматлади. Боғ маъмурияти буни ҳайвонларни парваришлаш харажатлари ва коммунал хизматлар нархи ортгани билан изоҳлади.

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 11:25

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда
2 апрель 2024, 10:28

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда

Ички ишлар вазирлиги уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш кўзда тутилган қарор лойиҳасини эълон қилди. Браслет шахсларнинг оёғига тақилади. Бу амалиётни 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди
2 апрель 2024, 09:58

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди

Сешанба куни таъмирлаш ишлари туфайли пойтахтнинг Сергели (10:00 дан 18:00 гача) ва Янгиҳаёт (14:00 дан 17:00 гача) туманларидаги айрим жойларда газ етказиб бериш тўхтатилади.

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 09:43

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига қайтди. У бунга қадар спорт вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
2 апрель 2024, 09:30

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Исроилда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди
1 апрель 2024, 23:17

Исроилда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Ўн минглаб одамлар Тель-Авив ва Қуддус кўчаларига чиқиб, Исроилда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ва ҲАМАС гаровидагиларни озод қилишни талаб қилди. Бу намойишлар Ғазо уруши бошланганидан бери мамлакатдаги энг йириклари бўлди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланди.

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади
1 апрель 2024, 22:50

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг