29 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда президент бош вазир Абулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда, шунингдек, Тошкент шаҳрида оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда «Евро-4»дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилиши топширилди.

Аввалроқ Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллар дея сифатсиз ёнилғида ишлайдиган автотранспорт воситаларидан чиқаётган чиқиндилар, иссиқлик ва электр станцияларида кўмир ва мазутдан фойдаланиш, бош режасиз қурилиш ишлари ва дарахтларни кесиш кабиларни санаганди.

Муаммони ҳал этиш бўйича таклиф этилаётган энг долзарб чора-тадбирлардан бири ёнилғи, хусусан, Евро-4 стандартидан паст ёнилғидан фойдаланишни тақиқлашдир.