Ўзбекистонда учта вокзални ДХШ доирасида ривожлантириш режалаштирилмоқда

Давлат-хусусий шериклик доирасида Тошкент, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзалларини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, «Навоий-Учқудуқ» участкасини электрлаштириш, «Тошкент-Ангрен» иккинчи электрлаштирилган линиясини қуриш ва бошқа лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш топширилди.

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг қарзларни тўлаш муддати узайтирилиб, 150 млн долларлик янги кредит ажратилади

Президент «Ўзбекистон темир йўллари»нинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича асосий қарзини тўлаш муддатини фоиз ставкаларини ўзгартирмаган ҳолда узайтиришни маъқуллади. Юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш учун Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 150 млн доллар кредит ажратилмоқда.

Тошкент метрополитени тиғиз вақтларда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутишни илтимос қилди

Тошкент метрополитени йўловчилар кўпайиб, вагонга ортиқча юклама тушаётгани сабаб кўп бузилиш бўлаётганини айтди. Бунда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутиш тавсия қилинди. Тиқилинчни камайтириш учун йил охиригача «Чилонзор» йўлига ҳам 5 вагонли поездларни синов учун қўйиш режа қилинмоқда.

Судочье кўллар тизими халқаро аҳамиятдаги сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди

Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими «Рамсар» конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди. Бунгача Денгизкўл (2001), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008) ҳамда Тўдакўл ва Қуймазор сув омборлари (2020) мазкур рўйхатдан жой олган.

МБ сўровида қатнашганларнинг аксарияти сентябрда нон ва ун нархи сезиларли ошганини қайд этди

Сентябрда Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси 13,3 фоизгача пасайди. Даромади 10 млн сўмгача бўлган респондентларнинг аксарияти нон ва ун, 10−15 млн сўм бўлганлар бензин ва ёқилғи, 15 млн сўмдан юқори бўлганлар эса мева ва сабзавотлар нархи сезиларли даражада ошганини қайд этди.

ОТБ Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 170 млн доллар йўналтиради

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 105 млн доллар қарз ва 65 млн доллар грант йўналтиради. Дастурда электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳам кўзда тутилган.

ХВЖ 2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси 2023 йил якунларига кўра Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига баҳосини бироз яхшилади. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ошиши кутилмоқда. Худди шу кўрсаткич 2024 йил учун ҳам прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда энг қиммат авторақам қарийб 75 минг долларга сотилди

01 777 RRR автомобиль рақами кимошди савдосида 894 млн сўмга сотилиб, Ўзбекистонда юридик шахслар учун энг қиммат «чиройли» рақам бўлди. Бир ярим соатлик савдода нарх 3 баробарга ошди.

Андижон давлат университетида 39,3 млрд сўм нақд пул талон-торож қилингани аниқланди

Андижон давлат университетида талабаларга ортиқча стипендия ҳисоблаш, ТТЖдан тушган пулларни ўзлаштириш ва талабаларга ҳисобланган рағбатлантириш маблағлари тарқатмаслик йўли билан жами 39,3 млрд сўм нақд пул талон-торож қилингани аниқланди.

Янгиҳаёт туманидаги кўча ва мавзеларга ном бериш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда

Тошкент шаҳри аҳолиси 10−17 октябрь кунлари Янгиҳаёт туманидаги мавзе ва кўчаларни номлаш бўйича таклифларини йўллаши мумкин. «Газета.uz» аввалроқ пойтахтдаги 200 га яқин географик объектнинг номи йўқлиги ҳақида ёзганди.

Тошкентда телефонида видео олиб кетаётган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Тошкентда 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси телефондан фойдаланиб кетаётганда, светофорда турган бошқа машинага катта тезликда бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси жабрланган.

Тошкентда тупроқ босиб қолган 5 нафар қурувчидан 2 нафари ҳалок бўлди

Учтепа туман ҳокимлиги коллектор қурилишида 5 нафар ходимни тупроқ босиб қолганини маълум қилди. Қайд этилишича, улардан 2 нафари вафот этди, 1 нафари касалхонада, қолганларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Тошкент ҳокимлиги ва BYD ўртасида 2000 та электробус харид қилиш бўйича келишув имзоланди

Тошкент ҳокимлиги Хитойнинг BYD компаниясидан 2000 дона K9UD eBus электробусларини харид қилади. 200 та автобуснинг биринчи партияси 2024 йилда келтирилиши керак.

Ўзбекистон 6 та тезюрар Hyundai Rotem поезди ва 30 та Skoda электропоездини сотиб олади

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та тезюрар поезд, Чехиянинг Skoda компаниясидан 30 та электропоезд сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун давлат кафолати остида 535 млн евро миқдорида кредитлар жалб этилади.