Тошкент метрополитени сентябрь ойидан бошлаб йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан мутаносиб равишда кунига 200 мингдан ортгани фонида уларга мурожаат қилди. Бу ҳақда АОКАда ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Келтирилишича, ҳозирги вақтда бир кунда ўрта ҳисобда метрополитеннинг йўналишларидан фойдаланувчи йўловчилар сони 690 — 700 минг нафарга етган.

Айниқса, 20 сентябрь санасидан бошлаб кўчаларда 10 баллик автомашина тиқилинчлиги ҳисобига автобуслардаги йўловчиларни бир қисми метродан фойдаланиши ҳисобига бу кўрсатгич кунма-кун ортиб бормоқда", дейилади хабарда.

Метро вагонларга белгиланган йўловчиларнинг сони 2 марта кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келаётгани айтиб ўтилди.

Метрополитеннинг ҳаракат хизмати таркиби бошлиғи Рустам Шафиковнинг айтишича, нормал ҳолатда метро поезди ўртача 1000 кишига мўлжалланган. Ҳар бир поезд вагонига 200−250 йўловчи киритилиши мумкин. Лекин ҳозирги кунда бу кўрсаткич меъёрдан ошган.

«Йўловчиларга мурожаатим, катта бекатларда интервал қисқартирилган, агар вагон тўлиб келса, унга кирмасдан кейингисини кутишингизни илтимос қилардим. 2, 2,5 дақиқада поездлар келиб турибди. Ҳозир метронинг бир вагонига 300 ёки 350 нафар йўловчи кирмоқда. Вагонларнинг ўзининг босим меъёрлари бор. Йўловчилар сони ортишидан носозликлар келиб чиқади», — деди у.

Шунингдек, метрополитен ходими агар вагонларда яна шу каби йўловчилар сони меъёрдан ортиб кетса, носозликлар яна юзага келишини инкор этмади.

Шу билан бирга, йўловчилар томонидан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаётган ҳолатлар ҳам бор.

Хусусан, ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақланмаётгани, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида туриб қолиш, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суяниш ҳамда поезднинг бош ва сўнги вагонлари билан бир қаторда ўрта вагонларидан тенг фойдаланмаётганликлари ноқулайликларнинг асосий сабаблардан бири бўлмоқда.

Шунингдек, йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бунда текшириш мақсадида, йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олинади ва ҳаракат интервалини узайишига олиб келади (охирги ҳафтада 9 та шундай ҳолат кузатилган).

Бугунги кунда, «Ўзбекистон» йўлида 5 та вагондан иборат 6 та ҳаракат таркиби ишламоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилади. Бундан ташқари, йил якунигача «Чилонзор» метро йўлида ҳам 5 та вагонли поездларни синов тариқасида йўлга қўйиш режа қилинмоқда.

Бундан ташқари, 2023 йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида, тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади, дейилади хабарда.

«Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолгани ва янги вагонлар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли йўналишида вагонлар сони ортиши ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади. Йўловчилардан ушбу ҳолатларни тўғри қабул қилган ҳолда, Сизлар учун узоғингизни яқин қилаётган метрополитен жамоасини қўллаб қувватлашингизни сўраймиз», — дея тушунтирмоқда Тошкент метрополитени.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун линиялар ажратила бошланди. Ҳозирда улар кўплаб марказий кўчаларда мавжуд. «Махсус йўлаклар» биринчи йўлкада ташкил этилган ва йўл белгилари билан ажратилган. Бироқ, ажратилган чизиқда чекловлар йўқлиги сабабли, у ерга кўпинча машиналар ҳам кириб, исталган ҳолатда тўхтаб туриши ҳолатлари кўп. Бундан ташқари, автобуслар чапга бурилиш учун ҳам йўналишини бироз ўзгартиришга мажбур.

Шундай қилиб, ерусти жамоат транспорти тиғиз соатларда тирбандликда қолиб кетади, аслини олганда Тошкент кўчаларида уларга устуворлик берилмаганини қайд этиш керак. Автобуслар, сўнгги бир неча ой ичида сезиларли даражада кўпайганига қарамай, шахсий автомобилнинг ўрнини боса олмайди. Бундай шароитда метро ҳақиқатан ҳам тиғиз соатларда автомобиллар ва автобуслардан тезроқ ҳаракатланадиган ягона транспорт бўлиб қолмоқда.

«Газета.uz» аввалроқ автобусларга ажратилган йўлаклар қатъиян чегараланган бўлиши кераклиги ҳақида ёзганди. Энг яхши вариант — кўчанинг ўртасида ташиш учун ажратилган чизиқ бўлиши. Шаҳарсоз Искандар Солиев яқинда Тиббиёт академияси (эски ТошМИ) яқинидаги чорраҳа лойиҳасида ана шу усулни кўрсатганди.

Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов апрель ойида жорий ажратилган автобус йўлаклари ҳаракатни тартибга солиш муаммосини «тезкор ҳал этиш» эканини айтганди. Автобусларнинг тўлиқ тезкор транзит тизимлари учун ажратилган йўлакдан ташқари, махсус тўхташ жойлари, пиёдалар ўтиш жойлари ва бошқа инфратузилма зарур.