ELLE медиа бренди Ўзбекистон бозорига киради: июнь ойида — рақамли платформа ва ижтимоий тармоқлари билан, сентябрда эса журнал билан. Бу ҳақда бренд вакиллари «Газета.uz»га маълум қилди.

«ELLE Oʻzbekiston ўзбек тилида контент ишлаб чиқарадиган биринчи халқаро нашр бўлади», — дейилади хабарда. Нашрлар уч тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият юритади.

Бренд муҳаррирлар, журналистлар, digital менежерлар, СММ-менежерлар ва контентни ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллийлаштириш, ҳамкорлик ва ўқувчилар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун масъул бўлган бошқа ходимларни ишга қабул қилишни бошлади.

ELLE тармоғи 56 та маҳаллий сайтни ўз ичига олади. Ўзбекистон бозорига кириш ELLE бренди эгаси Lagardère Group ва бутун дунё бўйлаб мода ҳамда мусиқа йўналишидаги истеъдодларни қўллаб-қувватловчи Gemina Publishing компанияси ўртасидаги ҳамкорлик натижасидир, дейилади баёнотда.