Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди Mehr агентлиги.

Шунингдек, бортдагиларнинг ҳаммаси, жумладан ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Оятуллоҳ Муҳаммад Али Але-Ҳошем ҳам ҳалок бўлгани айтилган.

Раисий ва вертолётда бўлганларнинг ўлими, бундан ташқари, Эрон расмийсининг Reuters билан суҳбатида тасдиқлаган.

Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пирҳусайн Коливанд давлат телевидениеси орқали қутқарувчилар ҳалокат жойида ҳаёт белгиларини топмаганини айтди.

Якшанба куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнганди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирганди.

Раисий 2021 йил 5 августдан буён Эронга президентлик қилиб келаётганди.