Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах тўрт йил муддатга ташкилот президенти этиб қайта сайланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Сайловлар қўмитанинг 137- сессиясида онлайн шаклда ўтказилди. Томас Бах ягона номзод бўлган. Бахни қайта сайлаш учун 93 та овоз берилган, битта овоз қарши бўлган.

Президент ваколатлари Токиода 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари якунланганидан кейин кучга киради.

Қиличбозлик бўйича Олимпия чемпиони, 67 ёшли Томас Бах 2013 йилда саккиз йиллик муддатга қўмита раҳбари этиб сайланган. Унинг янги президентлик муддати 2025 йилда тугайди.