Испания парламенти эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Испаниянинг Депутатлар Конгресси (парламентнинг қуйи палатаси) 18 март куни мамлакатда эвтаназияни (ҳаётига ихтиёрий равишда якун ясаш) тартибга солувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Испания социалистик меҳнат партияси томонидан тақдим этилган ушбу ташаббусни 350 парламентариядан 202 нафари қўллаб-қувватлади. Янги қонун уч ой ичида кучга кириши кутилмоқда. Қонун даволаниши ёки яхшиланиши мумкин бўлмаган ҳолда, «чидаб бўлмас жисмоний ёки руҳий азобларни» келтириб чиқарадиган ўта хавфли касаллиги бўлган ёки жиддий, сурункали ва ногирон касалликка чалинган одамларга эвтаназия ҳуқуқини тартибга солиш учун ишлаб чиқилган. Ушбу ташаббусга кўра, Испаниянинг вояга етган фуқароси ёки мамлакатда яшаш учун рухсатномаси бўлган киши эвтаназияни сўраши мумкин. Ушбу қарорни фақат беморнинг ўзи қабул қилиши керак ва у сўровни кўриб чиқиш жараёнида камида тўрт марта ўз хоҳишини тасдиқлайди. Бундан ташқари, исталган вақтда шахс ўз аризасини қайтариб олиши ёки муддатини узайтиришни сўраши мумкин. Сўров шифокорлар томонидан, шунингдек қонунчилик талабларига риоя қилинишини назорат қилувчи махсус комиссия томонидан баҳоланади. Шундай қилиб, Испания эвтаназияни қонунийлаштирган Европанинг тўртинчи (Бельгия, Люксембург, Нидерландия) давлатига айланди. — Испания парлмаментининг веб-саҳифаси.

Австралия аҳолиси 100 йилдан бери илк бор камайди

2020 йил баҳоридан пандемия сабабли чегаралари ёпиқ бўлган Aвстралияда Биринчи Жаҳон Урушидан бери илк бор аҳоли сонининг уч ой ичида пасайиши қайд этилди, дея маълум қилди мамлакат Статистика бюросининг демография бўйича директори Фил Браунинг. 2020 йилда мамлакат аҳолиси 4200 кишига камайиб, 25 693 059 кишига етди. 55 400 киши мамлакатни тарк этди, 20 600 киши чет элдан келди. Бунгача, охирги марта Биринчи Жаҳон уруши пайтида 1916 йилнинг сўнгги уч ойида аҳолининг камайиши кузатилган эди, деб ёзади The Sydney Morning Herald. Ўшанда қитъа аҳолиси 51,5 минг кишига камайган эди. Мутахассислар аҳолининг камайишини муҳожирлар оқимининг камайиши ва туғилиш даражасининг пастлиги билан изоҳламоқда. 2019 йил сентябрь ойида мигрантлар Aвстралия аҳолиси ўсишининг 63 фоизини ташкил этган; 2020 йил сентябрида бу кўрсаткич 39 фоиздан пастга тушди. Ҳали ҳам ёпиқ бўлган чегаралар муҳожирлар оқимининг янада камайиши хавфини туғдиради. KPMG бош иқтисодчиси Брендан Ринненинг сўзларига кўра, сўнгги 12 ой ичида Aвстралияга муҳожирларнинг соф оқими деярли 65 фоизга камайди. Туғилиш даражаси 2020 йилда 2,2 фоизга, яъни деярли 7000 кишига камайди. Ўтган йили мамлакатда 299,5 минг бола туғилган. Бу сўнгги 11 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ва туғилишнинг 24 йил ичидаги энг катта пасайиши, дея ёзмоқда нашр. Мутахассислар туғилиш даражасининг пасайишини одамларнинг иқтисодиёт истиқболларига нисбатан ишончсизлиги билан изоҳламоқда. — The Sydney Morning Herald.

2021 йил бошидан бери Туркияда камида 26 та терактнинг олди олинди

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу 18 март куни республика хавфсизлик кучлари 2021 йилнинг биринчи ойларида камида 26 та терактнинг олдини олишга муваффақ бўлганини айтди. «Йил бошидан бери 26 та терактнинг олди олинди», — дея унинг сўзларини келтирган Anadolu агентлиги. Aйни пайтда, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йилда 152 та террористик жиноятнинг олди олинган. Сойлунинг сўзларига кўра, жорий йил бошидан бери Туркияда «Курдистон ишчилар партиясининг 121 жангари хавфсиз ҳолга келтирилди». — Anadolu.

Бишкекда Наврўзни нишонлаш бекор қилинди

Бишкек мэрияси коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли Ноорузни (Наврўз) нишонлашни бекор қилишга қарор қилди. «COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар мэрияси ҳузуридаги шаҳар фавқулодда эпидемия ва эпизоотияга қарши комиссияси Нооруз байрамига бағишланган оммавий тадбирларни Бишкек ҳудудида ўтказишни бекор қилди», — дейилади мэрия баёнотида. 18 март ҳолатига кўра Бишкекда 2551 та коронавирусга чалиниш ва пневмония касаллиги қайд этилган. — Газета.uz

Беларусь мухолифати интернетда умуммиллий овоз бериш тўғрисида эълон қилди

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат халқига умуммиллий овоз беришни таклиф қилди ва буни халқаро шериклар учун амалга ўтиш белгиси деб атади. «Мамлакатда инқироз мавжуд ва биз уни халқаро воситачилик билан музокаралар ва тинч йўл билан ҳал қилишимиз мумкин. Биз бу овоз беришни кўча норозиликлари ўрнига бошламаймиз. Биз буни кўча норозиликлари билан биргаликда амалга оширмоқдамиз», деди у ўзининг видеомурожаатида. Мухолифат овоз беришни «Голос» онлайн майдончасида Telegram, Viber ва платформанинг веб-сайти орқали овоз беришни таклиф қилмоқда. Тихановская чет эллик сиёсатчилар ва ташкилотлар билан етти ой давомида ишлаганини, Беларусдаги вазият ҳақида гаплашиб, уларнинг ёрдам бериш розилигини олиб қўйганини таъкидлади. «Сизнинг овозларингиз бизни халқаро тузилмалар — ЕХҲТ ва БМТ томонидан ҳал қилувчи қадамларга эришишда ёрдам беради. Улар платформани ташкил қилишга ва воситачилик қилишга тайёр, шунингдек режимни музокараларга мажбурлай оладилар», деди у. Мухолифат, деди президентликка собиқ номзод, «ўтиш даврида хавфсизликни қандай сақлаш, иқтисодиётни барқарорлаштириш ва янги президент сайловларини тайёрлаш тўғрисида» қарор лойиҳасини тайёрлайди. — Интерфакс.

Байденнинг сўзларидан кейин Россиянинг AҚШдаги элчиси Москвага маслаҳат учун чақирилди

Россиянинг АҚШдаги элчиси Aнатолий Aнтонов Москвага «Қўшма Штатлар билан муносабатлар шароитида нима қилиш ва қаерга ҳаракат қилиш кераклигини» таҳлил қилишга қаратилган маслаҳатлашувларга таклиф қилинди, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова. Россия ТИВ ва бошқа идоралардаги учрашувлар чоғида инқирозга учраган Россия-Aмерика алоқаларини тўғрилаш йўлларини муҳокама қилиш режалаштирилган, дейилмоқда. Россия дипломатик ваколатхонаси «мавжуд вазият Вашингтоннинг ўтган йиллар давомида, аслида, атайлаб икки томонлама ҳамкорликни қийин аҳволга олиб борган мақсадга мувофиқ сиёсатининг натижаси» эканлигини таъкидлади. «Маъмуриятнинг мамлакатимизга нисбатан конструктив бўлмаган йўналиши Россия ва AҚШ манфаатларига жавоб бермайди ва АҚШ раҳбарларининг баъзи ўйламаган баёнотлари зиддиятли муносабатларга хавф туғдиради», деб таъкидладилар россиялик дипломатлар. Aввалроқ AҚШ президенти Жо Байден Россия АҚШадаги президентлик сайловларига аралашганини ва унинг қилмиши учун жавоб бериши кераклигини айтган эди. У Россия «ҳақ тўлайди» деди, қўшимча изоҳ беришдан тийилиб. — Интерфакс.