АҚШдаги Миннеаполис шаҳри раҳбарияти полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этган фуқаро Жорж Флойднинг оиласига даъвони судгача ҳал қилиш учун 27 млн доллар тўлашга қарор қилди, дея хабар берди NBC. Ушбу қарор шаҳар кенгаши томонидан бир овозда маъқулланди.

Ушбу товон пули Миннеаполис шаҳридаги полиция ходимлари томонидан одам ўлдирилиши учун тўланган компенсациялар орасида рекорд маблағ бўлди.

Маълумот учун, 25 май куни Жорж Флойдни дўконда 20 долларлик сохта чекдан фойдаланишда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этган. Полиция ҳодими Дерек Шовин қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда.

Флойднинг ўлими дастлаб АҚШнинг кўплаб шаҳарларида, кейинчалик бошқа мамлакатларда ирқчилик ва полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.