Европанинг бир қатор мамлакатлари AstraZeneca вакцинасини қўллашни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бунга сабаб ушбу вакцина билан эмланганларнинг бир қисмида тромбларнинг шаклланганлиги ҳақидаги хабарлар бўлди, дея хабар берди Guardian.

Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатларда эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги (17 та мамлакатга юборилган 1 млн доза) вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.

Австрияда эмланишдан сўнг 49 яшар ҳамшира вафот этди. Данияда ушбу партиядаги вакцинадан фойдаланилгач 60 ёшли аёл вафот этди ва мамлакатдан бу вакцинадан фойдаланиш икки ҳафта муддатда тўхтатилди.

Европа дори-дармонлар бўйича агентлиги ушбу ҳолатлар ва вакцинация ўртасида боғлиқлик борлиги тўғрисида ҳали ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. Мамлакатлар ҳозирда тергов олиб боришмоқда.