Россия марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда ҳукуматдаги стратегик мажлисда молия бозорини ривожлантириш чора-тадбирларини тақдим этди, унда хорижий банкларга Россия филиалларини очишга рухсат бериш таклифи киритилган. Бу ҳақда регулятор ва вазирлик қўшма тақдимоти ҳужжатига таяниб, «Ведомости» нашри хабар бермоқда.

Ташаббус билан фақат ҳамдўстлик мамлакатларининг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин.

Бундан ташқари, хабарда президент Владимир Путиннинг кўрсатмалари ва жорий геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача Россия молия бозорини ривожлантириш стратегияси янгиланиши қайд этилган.

Бош вазир Мишустиннинг сўзларига кўра, иқтисодиётни зарур молиявий ресурслар билан таъминлайдиган, корхоналар ва тармоқлар узлуксизлигини таъминлайдиган самарали механизмларни шакллантириш зарур.

«Ҳукумат 1 декабрдан кечиктирмаган ҳолда янгиланган ҳужжат лойиҳасини тақдим этилиши кутилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, 2013 йилнинг март ойида Россия президенти томонидан мамлакатда хорижий банкларнинг филиалларини очиши тақиқлашни назарда тутувчи федерал қонун имзоланган эди.

Spot нашрида келтирилишича, умуман олганда филиаллар фақат жисмоний ва юридик шахслар учун банк ҳисобларини очади ва юритади. Улар, эҳтимол, ўз маблағларини депозитларга жалб қила олмайди, инкассация билан шуғуллана олмайди. Шунингдек, Москва биржасидан ташқари валютани сотиб олиш ва сотишни таклиф қила олмайди.