Россиянинг Ижевск шаҳрида 88-сонли мактабда душанба куни номаълум шахс отишма уйиштирди, оқибатда 13 киши, жумладан, 7 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар берди «РИА Новости».
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 21 киши жабрланган, улардан 14 нафари болалар ҳисобланади.
Ҳали шахси аниқланмаган эркак мактабга кириб, қўриқчини ҳам ўлдирди. Отишмадан кейин у ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Удмуртия раҳбари Александр Бречалов мамлакатда 29 сентябргача мотам эълон қилди.