Владимир Путин Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисининг референдумда қабул қилган қарори юзасидан халққа мурожаат қилди.

«Россия ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида референдумлар хавфсиз ўтиши учун ҳамма нарсани қилади», — деди у мурожаатида.

Шунингдек, у «Россиянинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилганда биз барча усуллардан, жумладан, ядровий қуролдан ҳам фойдаланамиз», — дея таъкидлади. Шунингдек, президент қисман сафарбарлик тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга кўра, захирадаги 50 ёшгача бўлган фуқаролар бугундан бошлаб ҳарбий хизматга жалб этилади.

Юқорида кўрсатилган тоифадаги фуқаролар 21 сентябрдан Россияни тарк этолмайди.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Россия Давлат думаси ҳарбий хизматга қарши жиноятларни оғирлаштирувчи ўзгартиришларни қабул қилди. Унга кўра, хизмат даври сафарбарлик ёки ҳарбий ҳолат ҳисобланиб, бунда буйруқларни бажармаганлик, дезертирлик ва хизматдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.