Германияда полиция ва солиқ идоралари асли Ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган уйларда тинтув ўтказмоқда, дея хабар бермоқда Deutsche Welle. Радиостанция маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бавария, Баден-Вюртемберг, Шлезвиг-Голштейн ва Гамбургдаги 24 та объектда тинтув ўтказган.

21 сентябрь куни Жиноят полицияси Федерал бошқармаси ва Мюнхен прокуратурасининг 250 га яқин ходими санкциялар режимини бузганликда гумон қилинганларни текшириш бўйича ўтказилган йирик операцияда иштирок этди. Улар орасида Алишер Усмоновдан ташқари, хавфсизлик хизматларини кўрсатган ёки ёрдам берган ҳамда пул олган яна тўрт нафар гумонланувчи ҳам мавжуд.

БКА раҳбари Холгер Мюнхнинг Деуцче Wэлле нашрига айтишича, бу мулк Европа санкциялари бўйича тақиқланган фойда олиш мақсадида фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, Алишер Усмоновга алоқадор бўлган яхта кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида ҳибсга олингани хабар қилинган.

BKA раҳбари Хольгер Мюнхнинг Deutsche Welle нашрига хабар беришича, бу мулк Европа санкциялари бўйича тақиқланган фойда олиш мақсадида фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, Алишер Усмоновга алоқадор бўлган яхта кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида ҳибсга олингани хабар қилинган.

Қайд этилишича, Юқори Бавариядаги мулк тадбиркор 28 февралда Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилганидан кейин ҳам хавфсизлик компанияси томонидан текширилган. Бу хизматлар учун тўлов музлатилган маблағларни тасарруф этиш бўйича тақиқни бузиш ҳисобланади, дея қайд этилди Мюнхендаги матбуот анжуманида.

Der Spiegel нашрининг ёзишича, тинтувлар бошқалар қатори Тегернсзее кўлидаги виллада ҳам бўлиб ўтган. Бавариянинг BR телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Алишер Усмонов 2016 йилдан бери мунтазам равишда Роттах-Эгерндаги уйда яшаб келгани учун Германияда солиқ тўлаши керак эди. Бироқ, у Германия расмийларига солиқ декларациясини тақдим этмагани сабаб ҳозирда бу масала ўрганилмоқда.

Май ойида Алишер Усмонов ЕИ санкциялар рўйхатига киритилганига норозилик билдириб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилгани хабар қилинган эди.